Yutuqlarimiz

Май 23 2021

“ҲИРОВУЛ” ЖАМОАСИ СОВРИНДОРЛАР САФИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши билан ҳамкорликда  Миллий гвардия бўлинмаларига бириктирилган ихтисослашган синф ўқувчилари ўртасида “Ёш гвардиячи” ҳарбий - спорт мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди. Ўқувчи-ёшларда мардлик, жасурлик, шижоат, қатъият, интизом, жамоатчиликка таяниш каби туйғуларни шакллантиришга қаратилган мазкур беллашувда республикамизнинг барча ҳудудларидан 14 та ғолиб жамоалар иштирок этдилар. Якуний натижаларга кўра Чортоқ туманидаги 5-ДИМИнинг “Ҳировул” жамоаси беллашувнинг мамлакат босқичида шоҳсупанинг 2-поғонасидан жой олди.