DOLZARB MAVZU

Авг 21 2017

Олий ўқув юртларига киришда 18 та фандан имтихон бўлиши керак (ми)…?!

Келажаги буюк Давлат-мустақил Ўзбекистоннинг миллий мафкураси, маънавиятини шакллантириш, қарор топтириш, инсонлар савиясини кўтариш, асосийси илмнинг асл мохиятини тушуниб етиш хамда зиёли, комил инсонларни етиштириш биринчи галдаги вазифамиздир. Республикамизнинг ижтимоий – иқтисодий камолоти ёш авлоднинг сайи ҳаракатларига боғлиқ эканлиги энди хеч кимга сир эмас. Ўсиб келаётган ёш авлод ва уларнинг келажакда қандай касбни эгаллашига қараб, Республикамиз келажагини тасаввур қилса бўлади. Келажак- ёшларимизники. Ёшлар фаолияти фаровон ҳаётимиз мезонидир. Худди шу маънода ёшларнинг таълим – тарбияси ҳар бир ота-онанинг, ўқитувчи-тарбиячининг Ватан олдидаги муқаддас бурчидир. Замонавий шахс – чуқур, умумий билим, кенг дунёқараш ва юқори касб тайёргарлиги эгаси, замонавий ахборот коммуникациялари бўйича етарли саводхон, ўз билимини тезлик билан янгилаш ва тўлдира олиш қорибилиятига эга шахс сифатида қаралади. Шулар қаторида унда интизомлилик, маъсулиятлилик, зиёлилик, мамлакат мустақиллигига, Ватан ва жаҳон тараққиёти йўлида эзгулик ва адолатга садоқат туйғулари мавжуд бўлиши зарур. Ўз фаолияти, фани соҳасидан қатъий назар жамоада ишлай олиш қобилиятига, менежмент ва маркетинг соҳаларида тайёргарликка эга бўлиши, янги технологияларни жорий этишнинг ижтомий, сиёсий ва маданий жиҳатларини аниқ тасаввур қила олиши керак. Чунки жамиятимизда содир бўладиган туб ўзгаришлар бозор муносабатларига кириб боришимиз шахсдан нафақат касб билимларини, балки иқтисодий, сиёсий, хуқуқий, техникавий - хаётий билимлардан ҳам ҳабардор бўлишни тақозо қилмоқда. Демак таьлим-тарбиянинг сифати, самарадорлиги биринчи навбатда сифатли таьлимга боглик. Бу борада ўз тажрибамга асосланган холда қуйидаги таклифларни Сиз билан ўртоқлашмоқчиман: Олий ўқув юртларига кириш имтихонларида тестлар мактаб, коллеж ва академик лицейларда ўтиладиган асосий 18 та фандан тенг миқдорда, масалан 6 тадан саволлар асосида (6 х 18 = 108 та) тузилиши керак. Олий маълумотга давогар ўқувчи географияни хам, биологияни хам, математикани хам, хорижий тилларни хам, информатикани хам, қўйингчи мусиқани хам билсин. Барча фанлардан минимал талабларга лаббай деб жавоб берсин. Ана шунда ўқувчи ёшликдан барча фанларни мукаммалрок ўқишга, ўзлаштиришга харакат қилади. Сиз нима дейсиз азиз замондош?